• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат иштирокидаги учрашув
16.10.2021
1511
15 октябрь куни Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Бахром Кучкаровнинг Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда сайлов кампанияси тадбирлари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 37 та давлатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этилган. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Нью-Деҳли шаҳридаги Элчихонасида  51-тартиб рақамли сайлов участкаси жойлашган.

Хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон фуқаролари Австрия, Афғонистон, АҚШ, БАА, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Индонезия, Исроил, Испания, Италия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Қувайт, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина, Уммон, Франция, ХХР, Ҳиндистон, Швейцария, Эрон ва Японияда жойлашган сайлов участкаларида овоз беришлари мумкин.

Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат ўз сўзида чет давлатлардаги Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган имкониятларга ҳам юқори бахо берди. Элчи жаноблари Ҳиндистон сайлов тизимида бундай амалиёт йўқлиги ва Ҳиндистоннинг хорижий давлатлардаги фуқаролари учун сайлов участкалари ташкил этилмаслигини қайд этиб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида айни кунларда бир неча нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларининг узоқ муддатли кузатувчилари юртимизга ташриф буюргани ва улар ушбу сиёсий жараёнларга тайёргарлик ишлари билан танишиб бораётганликлари ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати