Ўқув тадбирида "Истиқболли авлод" Республика ахборот маркази тармоғининг (14 та ҳудудий бўлинма) вакиллари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича Сирдарё бошқармаси ходимлари иштирок этишди.
Гендер бўйича махсус қўлланмани қамраб олган ўқув дастури иштирокчиларни сайловларда гендер тенглиги, халқаро стандартлар ва сайлов тартиб-қоидаларига ўргатиш учун ишлаб чиқилган. Дастур иштирокчиларга "гендер призмаси" орқали сайлов жараёни билан танишиш имкониятини ҳам берди.
Баҳолаш жараёнида иштирокчилар, ўқув машғулотлари янги маълумот олиш ва гендер тенглигига бошқа нуқтаи назардан қарашга ёрдам берганини, унинг муҳимлигини таъкидладилар.
Ўқув курси давомида олинган билим иштирокчиларнинг гендер тенглиги ҳамда ушбу соҳадаги халқаро стандартлар ва илғор тажрибалар ҳақидаги тушунчаларини оширади ва аёлларнинг нафақат сайлов жараёнида, балки сиёсатда ҳам бевосита иштирокини рағбатлантириш бўйича кейинги қадамларни аниқлашга ёрдам беради.