Тадбирда Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низомходжаев жорий йил бўлиб ўтадиган Президент сайлови юқори ташкилий савияда ўтказилаётганлигини, хусусан, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш, сайлов жараёнига замонавий АКТни жорий этиш, сайлов қонунчилигини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, сиёсий тадбирларда ёшларнинг фаоллигини, хотин-қизларнинг сайловлардаги ролини кучайтириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш жоиз, Миссия сайлов жараёни бориши ҳақида материалларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва телевизион дастурлар ҳамда босма ОАВда чиқаётган сайловга оид материалларни мониторинг қилиш билан шуғулланади.
Миссия таркибидан Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон каби давлатлардан 26 нафар кузатувчи ўрин олган.
Марказий сайлов комиссиясининг
Матбуот хизмати