• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясида халқро кузатувчилар иштирокидаги учрашувлар ҳақида маълумот
23.10.2021
2306
Марказий сайлов комиссиясида халқро кузатувчилар иштирокидаги учрашувлар ҳақида маълумот

23 октябрь куни  Маркзий сайлов комиссияси Матбуот марказида Тожикистон Республикаси сайловлар ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Тавар Худоёрзода билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низомходжаев мехмонларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичлари очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик асосида ўтказилаётгани, шунингдек сайлов жараёнларини халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатиб бораётганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шу билан бирга, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш мақсадида бутун Республика бўйича ташкил этилган ўқув семинарлари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати хақида сўз юритилди.

Қайд этиш жоиз, ҳар бир мамлакат учун Президент сайловлари муҳим сиёсий жараён ҳисобланади. Ўзбекистонда бу йилги сайловларга халқаро ташкилотларнинг қизиқиши катта.

Шу куннинг ўзида Марказий сайлов комисияси Раиси Зайниддин Низамходжаев Қирғизистон Республикаси сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди. Таъкидланганидек, сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Халқаро кузатувчилар сайловлар бошланишидан олдин мамлакатдаги сайловолди ҳолат, шу жумладан, сайловларга тайёргарликни баҳолаш мақсадида ташриф буюради. Уларнинг вазифаси – сайловлар билан боғлиқ тадбирларнинг мақсадга мувофиқлигига тааллуқли тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Маркзий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати