Туркий тилли давлатлар Кенгаши делегацияси раҳбари Омер Кочаман:
— 30 дан ортиқ сайлов участкаларида кузатувчи сифатида иштирок этдик. Президент сайлови очиқ ва шаффоф, қонунчиликка ва тан олинган халқаро стандартларга асосланган ҳолда ўтказилди. Жараёнларга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилган. Ҳаммаси биз ўйлаганимиздан-да аъло ўтди.
Биз Тошкентдаги 361-сайлов участкасида бюллетенлар санаш жараёнида ҳам қатнашдик. Сайловчиларнинг 80 фоизи сайловда иштирок этиши — Ўзбекистон учун катта ютуқ. Кузатувларимиз давомида ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлмадик. Ҳаммаси ҳаққоний ўтди.