Қозоғистонлик кузатувчи, “Дўстлик” ҳамжамияти ва халқаро “Амир Темур” хайрия жамғармасининг Қозоғистон республикасидаги раҳбари Икром Ҳошимжонов:
Биз Қозоғистон Республикасидан кузатувчи бўлиб келдик. 24 октябрь куни Ўзбекистон тарихида катта жараён юз берди. Мен турли сайлов участкаларида турфа миллат вакилларини учратдим. Ҳар бир сайловчи қалбида шукуҳ сезилиб турибди. Об-ҳаво ҳам сайлов куни ажойиб бўлди.
Одамларда юксак ватанпарварлик руҳини кўрдим. Сайловчилар конституциявий ҳуқуқидан тўла фойдаланиб, Янги Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшди. Сайлов участкасида ёшлардан бирига “кимга овоз бердингиз?” деб савол берганимда “келажагим учун” дея жавоб берди. Ёши улуғлар эса “Биз ўз фарзандларимиз ва набираларимиз келажагини танладик”, – деб таъкидлашди. Сайловлар очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтди.