Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий қонунчилик ва сайлов ҳуқуқларининг халқаро стандартлари доирасида, демократик нормаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилганлиги қайд этиб ўтилди.
Таъкидлаш жоиз, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси” асосида, каскад усилида ташкил этилган ўқувлар сайловларнинг юқори савияда ўтишида алоҳида аҳамият касб этди.
Унга мувофиқ, Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиларидан иборат экспертлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастури ва ўқув-услубий материаллар асосида малакали экспертлар томонидан семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Малакали тренерлар юртимизнинг барча ҳудудларида миллий сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этишга бағишланган семинар-тренингларини олиб бориш ҳамда сайловни уюшқоқлик билан ўтказишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Ўқув машғулотлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари, округ сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш, сайлов комиссияларининг ваколат ва вазифалари, округ ва участка сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхати билан ишлаш каби долзарб мавзулар қамраб олинди.
Шуларни инобатга олган холда Марказий сайлов комиссияси Корақалпоғистон Республикаси Жукорги Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда Ўзбекистан Республикаси Президенти сайловини ўтказишда фаол иштирок этган ва ўзига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндошиб, виждонан бажарган ҳудудий тренерлар – олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларини сайлов жараёнидаги меҳнатини алоҳида эътироф этиб, уларни рағбатлантиришни мақсад қилган.
Бугун Наманган Давлат Университетида анашундай фидоий ва жонкуяр 15 нафар вилоят тренерларига Марказий сайлов комиссиясининг фахрий ёрлиғи ҳамда вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда МСК аъзолари Б.Юнусов ва А.Исоқбоевлар иштирок этди.
Худди шу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади. Улар ҳақида ҳам МСКнинг ижтимоий тармоқлари орқали кенг хабар бериб борилади.
МСК Матбуот хизмати