44 миллиондан ортиқ сайловчининг 34 миллиондан ортиғи сайловда қатнашди.
Президентликка асосий номзодлар ҳукмрон Бирлашган демократик партиядан Ли Чже Мён, консерватив “Фуқаролик кучи” партиясидан Юн Сок Ёл бўлди. Марказчи “Халқ партияси”дан номзод Ан Чол Су сайлов олдидан номзодини Юн Сок Ёл билан бирлаштирганини эълон қилди.
Жанубий Корея Миллий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 100 фоиз овоз санаб чиқилгач, Юн Сок Ёл 48,56 фоиз, Ли Чже Мён эса 47,83 фоиз овоз олгани аниқланди.