• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ҳудудларда сайлов амалиёти ўрганилмоқда
15.03.2022
1856
Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва Котибияти ходимларидан иборат ишчи гуруҳи ҳудудларда сайловлар амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятида 10-13 март кунлари хизмат сафарида бўлди.

Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига мувофиқ ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари вилоят (шаҳар ва туман) Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари томонидан Сайлов кодекси нормаларининг бир хилда қўлланилиши ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиёти ўрганилди. Шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари вилоятга ажратилган сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ҳам кўриб чиқдилар.

Ўрганиш натижалари бўйича сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов жиҳозларини сақланиши таъминлаш ҳолати тегишли сайлов комиссиялари аъзолари, маҳаллий ҳокимликларнинг мутасадди вакиллари билан биргаликда таҳлил қилинди,аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди ҳамда уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Режага асосан ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қашқадарё вилоятида давом эттирмоқда.