МДҲ доирасида маслаҳат органини ташкил этиш ташаббуси МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан илгари сурилган. Маслаҳат Кенгаши МДҲга иштирокчи давлатларининг қонунчилиги ва халқаро мажбуриятлари доирасида сайлов ва референдум ўтказиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, уларда сайлов жараёнини такомиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.
МДҲ давлатларининг марказий сайлов комиссиялари раҳбарларидан иборат бўлган Маслаҳат кенгаши ўз фаолияти давомида МДҲ иштирокчи давлатларнинг сайлов органлари ўртасида сайлов соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш, сиёсий жараёнларни такомиллаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, демократик сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга кўмаклашади.
Марказий сайлов комиссияси