Куни кеча, 19 октябр куни БСОА бешинчи Бош Ассамблеясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Куннинг биринчи ярмида Бош ассамблеянинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажлисни Жанубий Африка Мустақил сайлов комиссияси раиси ўринбосари Жанет Лав очиб берди. Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса йиғилиш иштирокчиларига видеотабрик йўллади.
Куннинг иккинчи ярмида Ҳиндистон Сайлов комиссияси раиси Ассамблеянинг собиқ раиси сифатида қайта тайинланган раисга яъни Жанубий Африка Мустақил сайлов комиссияси раисига БСОА байроғини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, БСОАнинг янги тайинланган раиси, Жанубий Африка МСК раиси Мосото Моэпа йиғилиш иштирокчилари олдида инаугурация нутқини сўзлади.
Йиғилишда Ассоциация томонидан ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар, аудит ва аъзолик бадаллари масалалари, ташкилотнинг 2023-йилга мўлжалланган иш режаси бўйича ахборот/ҳисоботлар тингланди.
Шунингдек, БСОАга янги аъзоларни киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Венгрия, Лесото, Либерия ва Саломон оролларининг марказий сайлов органларини киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Йиғилиш давомида БСОА раиси ўринбосарини сайлаш жараёнлари бўлиб ўтди. Овоз бериш натижаларига кўра, Колумбия марказий сайлов органи раиси Ассоциациянинг янги ўринбосари этиб сайланди.
Бундан ташқари, БСОА Ижроия кенгаши аъзолари ва Бош котиби тасдиқланди.
Шу билан Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясининг Бешинчи Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.