Мажлисда жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича бўлиб ўтган қўшма мажлиси баённомасига асосан Рихсиева Гулчехра Шовкатовна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ, сайланган Сенат аъзосига тегишли гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилди.
Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати