• eye Version for the visually impaired
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси
12.06.2019
2149
2019 йилнинг 12 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси айрим депутатларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан навбатдаги мажлисини комиссия раиси М.Абдусаломов олиб борди.

Мажлисда 11-Бўз сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновнинг ҳамда 52-Булунғур сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Сахобиддин Жиянбоевич Арзикуловнинг депутатлик ваколатлари уларнинг берган ёзма аризаларига биноан муддатидан илгари тугатилишига оид масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати