• eye Version for the visually impaired
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси
20.06.2019
2312
2019 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 июндаги ПФ-5747-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевнинг ваколати муддатидан аввал тугатилганлиги сабабли, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 июндаги “Т.К.Нарбаевани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб тайинлаш тўғрисида”ги ПФ-5749-сон Фармони ва “Э.И.Баситхановани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб тайинлаш тўғрисида”ги ПФ-5750-сон Фармонига асосан, Танзила Камаловна Нарбаева ва Эльмира Иркиновна Баситханова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати