• eye Version for the visually impaired
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси Делегацияси иштирокидаги учрашув
09.07.2019
4421
2019 йилни 9 июль куни Марказий Сайлов комиссиясида мамлакатимиз парламентига жорий йилни декабрь ойида ўтказиладиган сайловлар муносабати билан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш Миссияси(ЭБМ) делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

2019 йилни 9 июль куни Марказий Сайлов комиссиясида мамлакатимиз парламентига жорий йилни декабрь ойида ўтказиладиган сайловлар муносабати билан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш Миссияси(ЭБМ) делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов экспертларга жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси билан сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг сайловларни демократик асосларда ташкил этишдаги роли билан таништирди.

1.png

Ўз навбатида, делегацияси раҳбари А.Шлык Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар сайлов тизимига оид қонунчилик соҳасида ҳам ўз ўрнига эга эканлигини таъкидлаб, Миссия ўз фаолиятида сайловларни халқаро стандартлар ва демократик принциплар асосида ўтказилиши учун ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишга тайёрлигини маълум қилди.

2.png

Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги халқаро стандартлар ва ижобий хорижий амалиётга мувофиқ такомиллаштириб борилмоқда. Бу борада сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, сайлов комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этади.

Қолаверса, жорий йилда мамлакатимиз тарихида илк бор сайлов билан боғлиқ барча ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига қамраб олган яхлит қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат лойиҳаси 50 дан ортиқ давлатлар сайлов қонунчилигини таҳлил этган ҳолда ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар экспертизасидан ўтказилди. Жумладан, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси тавсиялари, шунингдек, Европа Кенгашининг Венеция комиссияси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар фикр ва хулосалари олинди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ДИИҲБнинг Миссияси Ўзбекистон тарихида илк бор сайловлардан олти ой олдин таклиф этилди. Ушбу Миссия ДИИҲБнинг амалиётига кўра одатда, муайян сайловлар бошланишидан олдин мамлакатдаги сайловолди ҳолатни, шу жумладан, сайловларга тайёргарликни баҳолаш мақсадида юборилади. Унинг вазифаси–ДИИҲБнинг сайловларнинг кузатиш билан боғлиқ тадбирларининг мақсадга мувофиқлигига алоқадор тавсияларни ишлаб чиқиш ва бу тадбирларни заруратга қараб қайси форматда амалга оширилиши мавжуд эҳтиёжларга жавоб беришига аниқлик киритишдан иборат.

Миссия экспертларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашувлари эътироф этилди. Шунингдек, бир қатор давлат хокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлари режалаштирилганлиги қайд этиб ўтилди.

 

Марказий сайлов комиссияси
матбуот хизмати