Жумладан, республикамизда сайлов жараёнини демократлаштириш ва такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ижобий баҳоланиб, ушбу йўналишдаги фаолиятда, жумладан, фуқароларнинг электорал фаоллигини ошириш, сайлов комиссиялари аъзоларини ҳуқуқий билимларини оширишда кўмаклашиш ва сайловларни моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашда БМТ ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлиги таъкидланди.
Миссия Ўзбекистон Республикасида сайловлар соҳасида техник ёрдам кўрсатиш юзасидан якуний хулосалари ва ушбу ёрдам турлари бўйича тавсияларини БМТ Котибияти раҳбариятига тақдим этишини билдириб ўтди.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати