• eye Version for the visually impaired
Марказий сайлов комиссиясининг вакили ЕХҲТнинг Инсон мезонлари бўйича кенгашида иштирок этмоқда
16.09.2019
3556
Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Олий Мажлис палаталари, Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва бошқа ташкилотлар вакиллари бор.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Олий Мажлис палаталари, Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва бошқа ташкилотлар вакиллари бор.

photo_2019-09-16_14-53-20.jpg

Кенгашда Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Г.Раҳимова иштирок этмоқда.

ЕХҲТнинг инсон мезонлари бўйича кенгаши Европадаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг йирик анжуман бўлиб, йилига бир марта Варшавада ўтказилади. Мазкур мулоқот майдонида ЕХҲТга аъзо 57 давлатнинг расмий делегациялари, ҳамкор давлатлар, халқаро ташкилотлар ва уларнинг ихтисослаштирилган муассасалари, шунингдек, нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

Кенгаш давомида ўн саккизта амалий сессиядан ташқари, бошқа тадбирлар ҳам бўлиб ўтади.

ЕХҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ва нодавлат секторлари вакиллари бағрикенглик ва камситмаслик, қонун устуворлиги, асосий эркинликлар, гуманитар ва бошқа масалаларни ўз ичига олган инсонийлик мезонлари соҳасида қабул қилинган мажбуриятларининг бажарилиши ва бу борада эришилган ютуқлар ҳақида ҳисобот беради. Ҳисоботлар муҳокама қилинади. Айни пайтда, кун тартибидан “Журналистлар хавфсизлиги” ва “Аламзадаликдан келиб чиқадиган жиноятлар” каби мавзулар ҳам жой олган.

Кенгашни Польшанинг Ташқи ишлар вазири, Словакия Ташқи ишлар вазири, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ДИИҲБ) директори, ЕХҲТ Бош котиби, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси Президенти ва ЕХҲТ интситутларининг раҳбарлари очиб бердилар.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов сўзга чиқди.

Кенгашда Ўзбекистон делегацияси мамлакатни ривожлантиришнинг янги босқичига оид амалий чора-тадбирлар, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонун устуворлигини таъминлашнинг энг муҳим ва долзарб вазифаларни рўёбга чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маърузаларини тақдим этади.

photo_2019-09-16_13-11-02.jpg

Кенгаш йиғилиши икки ҳафта давом этади.

photo_2019-09-14_14-42-37.jpg

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати