• eye Version for the visually impaired
Ривожланган давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллашга дадил интилаётган ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловлар эълон қилинди
17.10.2019
5100
Мамнуният билан қайд этиш лозим, 2019 йил 20 сентябрь янгиланиб, яшариб, демократик тараққиётининг янги саҳифаларини очиб, шиддатли инсонпарвар ислоҳотларни амалга ошириб дунё ҳамжамиятига уйғунлашиб бораётган Ўзбекистонимиз ижтимоий-сиёсий хаётида сўзсиз тарихий ахамиятга молик сана сифатида мухрланиб қолади.

Мамнуният билан қайд этиш лозим, 2019 йил 20 сентябрь янгиланиб, яшариб, демократик тараққиётининг янги саҳифаларини очиб, шиддатли инсонпарвар ислоҳотларни амалга ошириб дунё ҳамжамиятига уйғунлашиб бораётган Ўзбекистонимиз ижтимоий-сиёсий хаётида сўзсиз тарихий ахамиятга молик сана сифатида мухрланиб қолади.

Ушбу кун, Конституциявий-ҳуқуқий мақомга эга бўлган, фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ҳамда адолатликдан иборат бўлган Марказий сайлов комиссияси ўз ваколатларидан фойдаланган холда янги Ўзбекистонда янги сайловлар кунини эълон қилиш хақида қарор қабул қилди. Унга кўра 2019 йил 22 декабрь мамлакатимиз Парламенти Қонунчилик палатаси ҳамда халк депутатлари махаллий кенгашларига сайловлар куни деб эълон қилинди.

Янги Ўзбекистон, янги сайловлар дейилишига чинакам асос бор.

Биринчидан, мамлакатда сўнги йилларда Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда тараққий эттиришнинг бешта устувор йуналишини ўзида мужассам этган Харакатлар стратегияси ҳамда Маъмурий ислохотлар Концепциясига мувофиқ давлат хокимияти ва бошқарув органлари янгиланиб, сон жиҳатидан мақбуллаштирилиб, бир-бирини такрорловчи, ўзига хос бўлмаган, деклоратив  функциялари бекор қилиниб, уларда хизмат қилувчилар таркибининг сифати юксалиб бормоқда.

Бошқарувда кўп йиллик тажрибага эга давлат хизматчилари сафига замонавий билимларни пухта эгаллаган, тараққий этган демократик ҳуқуқий давлатлар тажрибасини мукаммал ўрганган иқтидорли, истиқболли, ташаббускор ёшлар қўшилиб, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халкимизга хизмат қилиши керак» деган ноёб, ўз навбатида инсонпарвар ва адолатли шиорга қатъий амал қилиб, уни хаётга тадбиқ этиб келмокдалар.

Хусусан, давлат ва хокимият органларининг ҳар бир хизматчиси, ходими жойларда, чекка-чекка худудларда халқ билан сайёр учрашувлар ўтказиб, лозим бўлса уйма-уй юриб, йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий-иқтисодий камчиликларни, фуқароларни ташвишлантираётган масалаларни ўрганиб, уларни имкон қадар ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Юртимизда «Обод махалла», «Обод кишлоқ», «Бешта муҳим ташаббус» каби халқчил дастурлар доирасида мамлакатни обод қилиш, халқимизнинг хаётини яхшилаш, турмушини янада фаровон қилиш учун астойдил хизмат қилмоқдалар. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуши фаровонлигини таъминлаш борасида “Сўз ва амал бирлиги” шиорига қатъий амал қилинмоқда.

Иккинчидан, сўз эркинлиги, эътиқод эркинлиги, матбуот эркинлиги, фикрлар хилма-хиллиги ва ҳурфикрликка кенг йўл очилди. Мамлакатимиз дунё давлатлари билан яқин кўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳакорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб дунё хамжамияти олдида янги Ўзбекистоннинг ижобий имиджини юксалтириб бормоқда.

Янги сайловлар дейишимизга асос, жорий йилги сайловлар 2019 йил 25 июнда қабул қилинган янги, яхлит Сайлов кодексига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.

Янги сайлов кодексининг унгача амалда бўлган сайлов жараёнини ҳуқуқий жихатдан тартибга солган қонунлардан кескин фарқи бор.

Биринчидан, ушбу кодекс - демократик, очиқ, ошкора ва эркин сайловлар ўтказиш бўйича халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартларини, ривожланган давлатлар ижобий тажрибасини хамда кадимий давлатчилик тарихига, ўзининг учмас ва сўнмас инсонпарвар, адолатли қадриятларига эга халқимизнинг – ижтимоий адотлат, бағрикенглик, сўз ва амал бирлиги каби ноёб ғоя ва қадриятларини ўзида мужассам этган. Содда ва равон тилда ёзилган.

Иккинчидан, аввалги сайловлар жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайлови тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисидаги, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги ҳамда Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги 5 та қонун билан тартибга солинар эди. Табиийки ундаги нормалар тарқоқ, баъзан бир-бирини такрорловчи ёки инкор этувчи нормалардан ташкил топган эди. Шунингдек, айрим мухим масалалар қонун билан эмас, Ўзбекистон республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Низомлари ёки йуриқномалари билан тартибга солинган бўлиб, ундан фойдаланувчилар, амалда қўлловчилар, шу жумладан халқаро кузатувчилар учун бир қатор ноқулайликлар туғдирар эди.

Учинчидан, Парламент Қонунчилик палатаси депутатларини сайловчилар томонидан бевосита сайлаш орқали шакллантириладиган орган бўлишига қарамай, 150 нафар депутатлик ўрнидан 15 таси сиёсий партия мақомига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати вакиллари учун квоталанган эди. Шунингдек, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялардан ташқари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга эди.

Юқоридаги каби нормаларнинг мавжудгиги ўз навбатида сайлов ўтказувчи давлатлар сайлов жараёнида иштирокчиларнинг барчаси учун бир хил ва тенг шароитлар яратиши лозим деган сайловнинг демократик принципга унча ҳам мос бўлмаган. Янги кодексда шу каби бўшлиқлар ҳам бартараф этилди. Юртимизда янги Экология партияси ташкил бўлди. Мамлакат сиёсий майдони тўлиғича сиёсий партияларга тақдим этилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига эса бўлажак  сайловларнинг – демократик сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро стандартлар коидалари, миллий қонунчилик талабларига мос тарзда ташкил этилиши ва ўтказилишини кузатиб бориш учун кузатувчиларини белгилаш ҳуқуқи берилди. Унгача бу ҳуқуқ фақат сиёсий партиялар ҳамда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакилларига берилган эди.

Умуман, янги сайлов кодексидаги асосий нормалар билан унгача бўлган сайлов қонунчилиги нормалари ўртасида 30 дан ортиқ деморкратик янгилик, ўзгаришлар мавжуд. Сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида улар албатта, сиёсий-ҳуқуқий хаётимизга тадбиқ этилади.

Хулоса килиб айтганда – Ўзбекистондаги демократик жараёнлар энди орқага қайтмайдиган, муқаррар тус олди. Жори йил декабрь ойида мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларига бўладиган сайловлар миллий мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дунёдаги ривожланган, демократик давлатлар қаторига кўтаришда яна бир муҳим амалий қадам бўлади. Бутун халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишларини ифода этишлари учун янги имкониятларни очиб беради.

Марказий сайлов комиссияси, ҳудудларда ташкил этиладиган вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, шунингдек округ ва участка сайлов комиссиялари янги Ўзбекистонда бўлажак янги сайловларни юқори савияда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва миллий қонунчилик талабларига мос ҳолда, демократик сайлов ўтказишнинг – қонунийлик, тенглик, эркинлик, умумийлик, очиқ-ошкоралик ва адолатлилик каби ноёб, инсонпарвар принципларига тўлиқ мос ҳолда ташкил этиш ва ўтказишга бор билим, имконият ва тажрибаларини сафарбар этадилар.

Худоёр Маматов

Марказий сайлов комиссияси котибияти раҳбари,

юридик фанлар доктори, профессор