• eye Version for the visually impaired
Сайловда илк маротаба овоз берувчи ёшлар билан учрашув
29.10.2019
1673
2019 йил 29 октябрь куни Тошкент  архитектура ва қурилиш институтида талабалар ва шу йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда биринчи марта овоз берувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

2019 йил 29 октябрь куни Тошкент  архитектура ва қурилиш институтида талабалар ва шу йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда биринчи марта овоз берувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда талабаларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва яратувчилик  ишлари ҳамда бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида белгиланган сайлов принциплари, фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи билан боғлиқ қоидалар, янгиликлар ва ҳар бир сайловчи билиши керак бўлган маьлумотлар амалий мисоллар билан намойиш этилди.

Жумладан, овоз бериш вақти, сайлов участкасини аниқлаш йўллари, сайловчи овоз бериш жойига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бориши, сайлов бюллетенларни тўлдириш тартиби ва ёш сайловчининг овоз беришда иштироки билан боғлиқ қоидалар батафсил тушунтирилди.

Учрашув қатнашчиларида Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловчиларга тақдим этилган “Сайлов-2019” мобил иловасида берилган сайлов қонунчилиги бўйича маьлумотлар қизиқиш уйғотди. 

Семинар йиғилишида Марказий сайлов комиссияси аьзоси Б.Юнусов ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Р.Ҳакимовлар қатнашди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати