• eye Version for the visually impaired
Ҳурматли фуқаролар!
16.12.2019
3542
Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини автоматлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизими (СЖБАТ) ишга туширилди.

Сайловларнинг очиқлиги ва адолатлилигини ошириш мақсадида умумхалқ сайловларида илк маротаба СЯЭРдан фойдаланилади. Бу “бир сайловчи - бир овоз” тамойилини амалга ошириш имконини беради. СЯЭРнинг асосий вазифаси сайловчилар ҳисобини юритиш ва уларни автоматик равишда округ ва участка сайлов комиссиялари бўйича тақсимлаш.

Участка сайлов комиссиялари, СЯЭРдан сайлов участкаларига тегишли рўйхатларни олиб, сайловчиларга доир маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида уйма-уй юриб фуқаролар хатловини амалга оширмоқда.