“Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, “биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари сайловга бир кун қолганида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб қўйилиши”га оид мажбурий талабни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида” ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлар ўз кучини йўқотган деб топилди.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 950-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари (сайлов кунидан икки кун олдин) жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун қолганида олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.