Мамлакатимизда ўтадиган парламент сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи вице-президенти, Франция Миллий Мажлиси депутати Пьер Кабарэ ЎзА мухбирига интервью берди:
– Ўзбекистонга иккинчи бор, сайлов жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида эса биринчи бор келишим. Франция парламенти аъзоси сифатида Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни кузатиб бораман. Шу боис айтишим мумкинки, бу галги сайловлар олдингиларидан фарқ қилади.
Муҳим сиёсий воқеликка катта тайёргарлик кўрилган. Сайловнинг очиқ, демократик тамойилларга мос тарзда ўтиши учун зарур чоралар кўрилган. Бу каби ислоҳотлар натижасида давлат ва жамият ўртасидаги муносабат янада яқин ҳамда мустаҳкамланиб бораверади. Янгиланаётган Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган сиёсат сабаб жаҳонга юз тутмоқда.
Сайлов жараёнини кузатиш учун Самарқанд вилоятида бўлиб, сайлов участкаларида бўламиз. Аҳоли билан суҳбатлашиб, уларнинг сиёсий сайловларга оид қизиқишларини ўрганиш истагидамиз.
А.МУСАЕВ, О.МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА