• eye Version for the visually impaired
Мингбулоқнинг энг ёши улуғ сайловчилари овоз бердилар
22.12.2019
1345
Айни пайтда Наманган вилоятида 46 нафар юз ёшдан ошган пирубадавлатлар истикомат килмокдалар. Мингбулоқ туманининг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳадяхон она Ҳошимова истиқомат қилади. Онахон 116 ёшда. У сайлов бериш жараёнларида энг ёши улуғ сайловчи сифатида иштирок этди.

Айни пайтда Наманган вилоятида 46 нафар юз ёшдан ошган пирубадавлатлар истикомат килмокдалар.
Мингбулоқ туманининг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳадяхон она Ҳошимова истиқомат қилади. Онахон 116 ёшда. У сайлов бериш жараёнларида энг ёши улуғ сайловчи сифатида иштирок этди.
Қишлоқ марказидаги 34-умумтаълим мактабида жойлашган 226-сайлов участкаси аъзолари Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини “Дўстлик” кўчасидаги 47-уйда истиқомат қилувчи Ҳадяхон она Ҳошимованинг ҳузурига бордилар. Онахон яширин тарзда овоз бериб, сайлов блютенларини кўчма сайлов қутисига ташлади, юртимиздаги тинчлик, тўкинликка шукроналик билдириб, дуолар қилди.
Ҳадяхон онанинг келини Собирахоннинг айтишича, онахон сайловни интиқлик билан кутган. Яна қувонарлиси, бу галги сайловларда унинг Умиджон, Нуриддин, Осиё, Ирода, Азиза, Ақида, Хатича каби 72 нафардан зиёд фарзанд, набира, чевара ва эваралари ҳам фаол қатнашди, овоз бериш жараёнлари бошланиши билан ўзларининг сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишган. Улардан 7 нафари сайловда илк бор овоз берган.
Шунингдек, бугунги сайловларда Мингбулоқ туманидаги Бозорбоши маҳалласида яшовчи 110 ёшли Ҳафиза она Муллабоева, “Ўрта қишлоқ”да истиқомат қилувчи 105 ёшли Ибодат она Тоштемирова, Қирқ чек маҳалласилик 101 ёшли Тожихон она Турдалиевалар ҳам юртимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнда муносиб номзодлар учун овоз бердилар.

Санжарбек ҲАМИДОВ.