• eye Version for the visually impaired
Навоий вилоятида 5 соат мобайнида 260 минг 99 нафар фуқаро овоз берди
22.12.2019
1242
Навоий вилоятида бугун эрталаб соат 8:00 дан бошланган сайлов жараёнларининг 13:00 даги ҳолатида 260 минг 99 нафар фуқаро овоз беришда иштирок этди.

 

Навоий вилоятида 5 соат мобайнида 260 минг 99 нафар фуқаро овоз берди


Навоий вилоятида бугун эрталаб соат 8:00 дан бошланган сайлов жараёнларининг 13:00 даги ҳолатида 260 минг 99 нафар фуқаро овоз беришда иштирок этди.

Вилоятда 599 минг 263 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, шундан 5 минг 178 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берган. Жорий йилги сайловларда вилоятда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловларни ўтказувчи 5 та, вилоят кенгашига 60 та, туман ва шаҳар маҳаллий кенгашларига 285 та сайлов округлари ташкил этилиб, сайловчиларга 439 та участкалар хизмат кўрсатмоқда. 

 

3 (3).JPG


Маълумот ўрнида, вилоят бўйича 4966 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва 268 нафар кўзи ожиз сайловчилар рўйхатга олинган.

Вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилган 4 та сайлов участкасида ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга маҳкумларга барча шароитлар яратилди. Хусусан, Навоий шаҳридаги 56-сайлов участкасида 125 нафар ўта оғир жиноят содир этмаган маҳкум сайловчи сифатида рўйхатга олинган бўлиб, овоз бериш жараёнида иштирок этди. Мазкур сайловларни Халқаро кузатувчилар бевосита кузатиб борди.

 

10 (1).JPG

 

Нуриддин РАҲИМОВ, Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА