• eye Version for the visually impaired
Марказий сайлов комиссияси маълум  қилади
24.12.2019
2076
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи “142-Қорақамиш” округ сайлов комиссияси томонидан ўрганиш ўтказилиб, натижасига кўра ҳужжатлар Олмазор туман прокуратурасига юборилган.

2019 йил 22-декабрь куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани “314-сайлов участкаси”да сайловчилар томонидан бир неча сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлашга ҳаракат қилиш ҳолати тасвирга олинган видеолавҳа” ижтимоий тармоқларда тарқалди. Марказий сайлов комиссияси томонидан Олмазор туманидаги “314-сайлов участкаси” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи “142-Қорақамиш” сайлов округи таркибига кириши аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи “142-Қорақамиш” округ сайлов комиссияси тонидан ўрганиш ўтказилиб, натижасига кўра ҳужжатлар Олмазор туман прокуратурасига юборилган.

Шунингдек, “142-Қорақамиш” сайлов округи ҳудудидаги “314-сайлов участкаси”да ўтказилган овоз бериш натижалари ҳақиқий эмас деб топилган ҳамда сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловининг натижаларини чиқаришда мазкур сайлов участкаси натижалари чиқариб ташланган ҳолда бошқа сайлов участкалари бўйича натижалар умумлаштирилган.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати