• eye Version for the visually impaired
Самарқандда такрорий овоз бериш жараёни қонуний талаблар асосида ўтказилмоқда
05.01.2020
1556
Самарқанд вилояти бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 56-Регистон, 57-Сўғдиёна ва 67-Пастдарғом сайлов округлари бўйича такрорий сайловлар ўтказилмоқда. 

Самарқанд вилояти бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 56-Регистон, 57-Сўғдиёна ва 67-Пастдарғом сайлов округлари бўйича такрорий сайловлар ўтказилмоқда. 

 

Жумладан, 57-Сўғдиёна сайлов округи бўйича сайлов ўтказувчи Самарқанд шаҳридаги 102-сайлов участкасида ҳам такрорий овоз бериш жараёнлари сайлов қонунчилиги талаблари асосида ўтказилмоқда. 

 

- Участкамизда “Нурафшон“ маҳалласида яшовчи 1735 нафар сайловчи иштирок этиши кўзда тутилган, — дейди участка сайлов комиссияси раиси Барно Бойқобилова. — Сайлов жараёнларида фуқароларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда ҳар бир сайловчини хабардор қилдик. Ўйлайманки, такрорий овоз бериш жараёнларида ҳам сайловчиларимиз фаол қатнашиб, ўз фуқаролик бурчларини намоён этади.

 

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА