Тошкентда янги чақириқ Олий мажлис қонунчилик палатаси мажлиси давом этмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти шавкат Мирзиёев қатнашмоқда.
Муваққат котибият, саноқ комиссияси ҳамда муваққат гуруҳ тузилгандан сўнг кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш бошланди. Даставвал Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови якунлари бўйича ахборот берди.
шундан сўнг парламент қуйи палатаси спикери ва унинг ўринбосари бўйича номзодларни кўрсатиш учун сиёсий партиялар вакиллар кенгаши раиси Актам Хаитов сўзга чиқиб, спикер лавозимига ХДП фраксияси аъзоси Нурдинжон Исмоилов номзодини кўрсатди. Яширин овоз бериш орқали Нурдинжон Исмоилов спикер лавозимига сайланди.