• eye Version for the visually impaired
 Сайлов қонунчилиги соҳасидаги эксперт-тренерларлар муносиб тақдирланди
13.03.2020
1693
Жорий йилнинг 13 март куни Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитишда иштирок этган 70 нафар республика эксперт-тренерларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, МСК Ўқув маркази ходимлари иштирок этди.  

 

Жорий йилнинг 13 март куни Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитишда иштирок этган 70 нафар республика эксперт-тренерларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, МСК Ўқув маркази ходимлари иштирок этди.  

 

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов ўз нутқида 2019 йил 22 декабрда парламент ва маҳаллий вакиллик органларига бўлиб ўтган сайлов натижалари, эришилган ютуқлар ва олдинда турган вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, сайловлар «Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар» шиори остида, халқаро андозаларга мосланган янгиланган сайлов қонунчилиги асосида ўтганлигини алоҳида қайд этди. 

 

Таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23-июлдага 926-сонли қарори билан “Сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитишни ташкил этиш концепцияси тасдиқланиб, бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда қатнашадиган туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияларининг 180 минг нафарга яқин аъзоларини янги сайлов қонунчилиги асосида ўқитиш вазифаси қўйилган эди. Концепция ижросини таъминлаш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси билан ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

 

Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичларини қамраб олган ва 12 та модулдан иборат бўлган семинар-тренинг дастури ҳамда тингловчилар учун ишчи дафтарлар ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида тайёрланди. Дастур маъруза матнлари, глоссарий, казус ва муаммоли вазиятлар, тест ва назорат саволлари, слайд ва инфографикалар билан бойитилди.

 

Сайлов жараёни иштирокчиларини ўқитиш “каскад” усулида ташкил қилинди. Хусусан: – дастлабки босқичда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, давлат идоралари мутахассисларидан иборат 70 нафардан иборат “республика тренерлари” гуруҳи яъни шу залда ўтирган профессор-ўқитувчилардан иборат катта гуруҳ шакклантирилди ва улар семинар-тренинг дастури асосида ўқитилди ва уларга “Марказий сайлов комиссиясининг эксперти” деган сертификатлар берилди.

 

Республика тренерлари” томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда ҳудудий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари орасидан 748 нафардан иборат “ҳудудий тренерлар” гуруҳини шакллантирилди ва улар ҳам махсус дастурлар асосида ўқитилиб, сертификатлар топширилди.

 Якуний босқичда “республика тренерлари” ҳамда “ҳудудий тренерлар” мамлакатнинг барча туман ва шаҳарлари марказларига чиқиб, 180 минг нафарга яқин сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар ва аъзоларни босқичма-босқич ўқитиб, сайлов қонунчилигига оид назарий ва амалий билимларини шакллантирдилар.

 

Миллий сайлов амалиётида илк бора сайлов жараёни иштирокчиларини ўқитиш ҳар бир гуруҳда 20-25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчи иштирок этган семинар-тренинг усулида ташкил этилди. Ҳар бир тингловчи ишчи дафтарлар билан таъминланди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан “республика тренерлари”,  маҳаллий сайлов комиссиялари томонидан “ҳудудий тренерлар” билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилиб, уларнинг меҳнатига ойма ой иш ҳақи тўланди.

Сайлов жарёни иштирокчилари учун ташкил этилган махсус семинар-тренинглар натижадор бўлди. Сайлов комиссиялари аъзолари янги қабул қилинган сайлов қонунчилиги ва амалиёти буйича зарур билим ва амалий кўникмага эга бўлди ҳамда сайловлар жараёнида ўзлари эгаллаган билим ва тажрибаларини яққол намоён эта олдилар.

 

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов сайлов кампанияси даврида фаол иштирок этган Мамлакатимизнинг нуфузли олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларидан иборат бўлган 70 нафар “Республика тренерлари”га Марказий сайлов комиссясининг “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғаларини топширди.

 

Шуниси аҳамиятлики, Марказий сайлов комиссияси ва мамлакатнинг нуфузли олий ўқув юртлари ўртасида 2019 йил декабрда бўлиб ўтган Парламенет ва маҳаллий кенгашлар сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш жараёнида йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил давом эттирилади. Марказий сайлов комиссияси Ўқув марказида тузиладиган жамоатчилик асосидаги Илмий-маслаҳат кенгашининг аъзолари сифатида эксперт-тренерлар билан сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш борасида ҳамкорлик янада давом этади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати