• eye Version for the visually impaired
Сиёсий партиялар: ваъдалар ўз муддатида бажариладими?
22.08.2020
2182
2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтди. Сайловолди учрашувлар ва дебатлар давомида сиёсий партиялар сайловчиларга кўплаб ваъдаларни беришди.

Сайловдан сўнг 8 ой ўтди. Сиёсий партиялар сайловолди дастурларини амалга ошириш устида иш олиб боришмоқда. 

Жумладан, ЎзЛиДеП маълум қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида орган ташкил этилди. «Миллий тикланиш» ДП янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этди. «Адолат» СДП «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонунни, Халқ демократик партияси эса ўқитувчилар ва шифокорлар мавқеини ошириш заруратини илгари сурди. Экопартия «яшил технология»ларни қўллаб-қувватламоқда ва Орол денгизи бўйида дарахтлар экишни кўпайтиришга ҳисса қўшмоқда. 

Шу билан бирга, сиёсий партиялар томонидан ваъда қилинган яна қатор муҳим вазифалар ҳали ҳам ўз ечимини кутмоқда. Уларнинг айримлари бизнинг навбатдаги  #инфографикамиздан жой олган.

Манба: Юксалиш умуммиллий ҳаракати