• eye Version for the visually impaired
Грузия МСК 66 та сиёсий партияга парламент сайловларида иштирок этишга рухсат берди
05.09.2020
1100
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Грузия Марказий сайлов комиссияси (МСК)  31 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қатнашиш истагини билдирган сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш жараёни тугаганлигини эълон қилди.Бу ҳақида Грузия МСК Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

МСК маълумотларига кўра, сайлов комиссиясига умумий ҳисобда 78 та сиёсий  партиядан мурожаат келиб тушган. Шулардан  66 таси  рўйхатга олиниб, қолган  12 та  партияга рад жавоби берилган.

Қайд этилишича сиёсий партиялар навбатдаги босқичда  партия ёки сайлов блоки 1 октябрдан кечиктирмай МСК раисига партия рўйхатларини тақдим этишлари керак бўлади.
Бундан ташқари, улар ушбу муддатга қадар  ҳар бир мажоритар округда Грузия парламентига битта номзод кўрсатиши лозим.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати