• eye Version for the visually impaired
Сайловларни бошқаришда COVID-19 муаммоларини бартараф этиш йўллари муҳокама этилди
17.09.2020
1214
2020 йил бутун дунёда кураш ва муаммолар йили бўлди, COVID-19 инсоният ҳал қилишга тайёр бўлмаган глобал душман сифатида тан олинди.  Коронавирус пандемияси деярли бутун дунёни “ўз назоратига олган” бир пайтда, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳам барча мамлакатлар учун қийинчиликларни келтириб чиқарди. Боиси, овоз бериш жараёнлари вируснинг кенг тарқалишига олиб келиши мумкин. Бундай таҳликали вазиятдан сақланиш мақсадида миллий ҳукуматлар пандемия шароитида зарур демократик сайловларни амалга оширишнинг энг мақбул ва хавфсиз усулларини излай бошладилар.

Пандемия шароитида ўтказилаётган сайловларга янги технологияларни жорий этиш, сайлов бюллетенлари билан ишлаш ва уларни санаш тартиблари, айниқса сайловлар арафасида вужудга келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш мақсадида янги қоидаларни ишлаб чиқиш зарурияти юзага келмоқда. Бу ҳолатда соҳанинг етакчи мутахассислари, халқаро экспертлар фикри ўта муҳимдир.

Ана шундай мақсадларни кўзлаган ҳолда жорий йилнинг 16 сентябрь куни Халқаро парламент тадқиқотлари маркази томонидан “Сайловларни бошқаришда COVID-19 муаммоларини бартараф этиш йўллари: сиёсий ва технологик нуқтаи назар” мавзусида халқаро вебинар ташкил этилди.

Тадбирда Хорватия, Корея  давлатларнинг етакчи мутахассислари томонидан сайлов соҳасига оид бўлган маърузалар тингланди. Хусусан, «Democracy Counts» компаниясининг Бош ижрочи директори Саймон Вердон томонидан сайлов иштирокчиларини ўқитиш ва ушбу масофавий таълим узлуксизлигини таъминлаш орқали сайловларга бўлган ишончни такомиллаштириш ҳақида сўз юритдилар.     

Вебинар давомида пандемия шароитида сайловларни ўтказишда асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳақида кўргазмали слайдлар орқали қизиқарли маълумотлар берилди.

Хусусан, сайлов комиссия аъзолари ва сайловчиларни шахсий  ҳимоя воситалари билан ҳимояланиши, ҳарорати 37 градус Цельсийдан юқори бўлган сайловчиларни овоз бериш биносига киритилмаслиги, сайловчилар овоз бериш биносида ҳаракатланаётганда ижтимоий масофа сақланишига қатьий риоя қилиши, овоз бериш жараёнида албатта қўлларида тиббий қўлқоп бўлиши ҳолатлари кўргазмали тарзда намойиш қилинди. Шунингдек, овоз беришни ташкил қилишда уйда овоз бериш, муддатидан олдин овоз бериш, хорижий давлатлардаги сайлов участкасида овоз бериш ва сайлов куни овоз беришни ўтказишдаги орттирилган тажрибалар ҳақида сўз юритилди.

Мазкур анжуманда сайлов амалиёти бўйича, мулоқот ва ҳамкорлик платформасини шакллантириш, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга доир сўнгги ишланмалар, COVID-19 пандемияси даврида сайловларни қандай бошқариш борасидаги тажриба ва фикрлар ўрганилди.  

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати