• eye Version for the visually impaired
САЙЛОВ ОРГАНЛАРИ ГЛОБАЛ МИҚЁСДА COVID-19 ПAНДЕМИЯСИ ШАРОИТИДА СAЙЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЎЗАРО ТAЖРИБA АЛМАШИШДИ
22.09.2020
1383
21 сентябрь куни Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WЕБ)нинг Ҳиндистон сайлов комиссияси раислиги остида "COVID-19 даврида сайловларни ўтказиш муаммолари, норозиликлар ва протоколлар: мамлакат тажрибасини алмашиш" мавзусида халқаро веб-семинар ўтказилди.

21 сентябрь куни Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси(A-WЕБ)нинг  Ҳиндистон сайлов комиссияси раислиги остида "COVID-19 даврида сайловларни ўтказиш муаммолари, норозиликлар ва протоколлар: мамлакат тажрибасини алмашиш" мавзусида халқаро веб-семинар ўтказилди.

Веб-семинарда дунёнинг 45 мамлакатидан 120 дан зиёд делегатлар, шунингдек, Демократия ва сайловга кўмаклашиш халқаро институти (International IDEA), Сайлов тизимлари халқаро фонди (IFES), Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WЕБ) каби халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Вебинарда бевосита Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси доимий аъзоси Гулноза Рахимова ҳам иштирок этди.

Шуни таъкидлаш керакки, A-WЕБ дунёдаги сайловларни бошқариш органларининг энг йирик бирлашмаси бўлиб, Ўзбекистон унинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Ҳозирги кунда A-WЕБ ассоциация аъзолари сифатида 115 та сайлов органлари ва 16 та минтақавий ташкилотлар бирлашган.

Ҳиндистон Сайлов комиссиясининг (ХСК) Бош сайлов комиссари, A-WЕБ раиси Шри Сунил Aрора онлайн тадбирни очар экан, фавқулодда ҳолат, COVID-19 пандемияси шароитида бутун дунё бўйлаб сайлов органлари фаолиятида учраётган қийин вазият ва оғир аҳвол ҳақида гапирди.

Шри Сунил Aрора ҳар бир мамлакатда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, уларни ҳуқуқий тартибга солиш турлича бўлиб шу билан бирга  коронавирус (COVID-19) нинг тарқалиш даражаси ва қўлами ҳамда ҳар бир мамлакатнинг ҳалокатли оқибатлари ва таъсир қилиш қобилияти ҳам турлича эканлигини таъкидлади.

Коронавирус пандемияси шароитида хавфсиз ва ишончли сайловларни таъминлаш учун зарур бўлган улкан саъй-ҳаракатлар ва кенг қамровли чоралар кўрилгани ҳолда Жанубий Корея, Aвстралия, Малави, Тайван, Мўғулистон ва бошқа кўплаб мамлакатлар режалаштирилган сайловларни ўтказди.

Бихар Қонунчилик Aссамблеясига бўлиб ўтадиган сайловлар кўлами ҳақида гапирганда, у Ҳиндистондаги сайловларни ўтказиш билан боғлиқ катта муаммолар қаторида 72,9 миллион электорат мавжудлигини, мамлакатнинг географик ва лингвистик хилма-хиллиги ва турли хил иқлим шароитларини қайд этди.

Коронавирус инфекциясининг сайловларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ХСКнинг амалдаги йуриқномаларини қайта кўриб чиқиш тақозо этилди.  Натижада, сайлов участкасида сайловчиларнинг максимал сони 1500 дан 1000 тагагача қисқартирилди, шу билан бирга сайлов участкалари сони 65000 тадан 100 000 гача (40 фоизга) кескин ошди, бу эса ўз навбатида логистика ва инсон ресурслари учун жуда муҳим ҳолатдир.

Унинг таъкидлашича, сайловлар чоғида ХСК томонидан кексалар, аёллар, ногиронларга ёрдам бериш ва COVIDга тест натижаси ижобий  чиққанлар ва карантинда бўлиб турганлар учун ҳозирги шароитда овоз бериш ҳуқуқини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу нуқтаи назардан, ХСК томонидан, Жарханд Қонунчилик ассамблеясига (2019 йил ноябр-декабр) ва Деҳли Қонунчилик ассамблеясига (2020 йил февраль) бўлиб ўтган сайловларда, 80 ёшдан ошган сайловчилар, ногиронлар ва уларга  хизматлар кўрсатувчи  шахслар учун почта орқали овоз бериш амалиёти жорий қилинди. Почта сайлов бюллетенлари короновирусга тест натижаси ижобий чиққан, карантин остида бўлган ёки касалхонага ётқизилган сайловчилар учун ҳам оммалаштирилганлиги қайд этилди.

Шунингдек, тематик сессиялар доирасида иштирокчиларга COVID-19 пандемияси шароитида сайловларни ўтказиш ва бошқариш бўйича ўзаро фикр ва тажриба алмашиш учун қулай имконият берилди.

Таъкидланганидек, бугунги фавқулодда ҳолатлар ва оғир шароитларда сайлов органлари олдида асосий турган вазифа - эркин, адолатли, ошкора ва хавфсиз сайловларнинг кафолатларини таъминлашдир.

Вебинарда Фиджи, Корея Республикаси, Мўғулистон, Тайван, Жанубий Aфрика, Индонезия, Бангладеш, Ҳиндистон, Малави сайлов органлари ва бошқа халқаро ташкилот вакиллари ҳам COVID-19 шароитида сайловларни ўтказиш борасидаги тажрибалари ва муаммолари билан ўртоқлашдилар.

Веб-семинарда Ҳиндистоннинг A-WЕБ Марказининг "Мамлакатларнинг қисқача маълумотлари, сайлов комиссиялари аъзолари ва A-WЕБ шерик ташкилотлари" ва "COVID-19 ва халқаро сайлов тажрибаси" нашрларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

МСК Матбуот хизмати