• eye Version for the visually impaired
Биҳар штатининг Қонунчилик Мажлисига бўлиб ўтган сайловлар онлайн режимда кузатилди
17.11.2020
1722
Жорий йилнинг 28 октябрдан 7 ноябрга қадар Биҳар штатининг Қонунчилик Мажлиси учун 3 босқичли умумий сайловлар бўлиб ўтди.Сайлов кампанияси даврида Ҳиндистон сайлов комиссияси мамлакатда пандемия шароитида эркин, адолатли, ошкора ва хавфсиз сайловларни ўтказиш бўйича илғор тажриба алмашиш мақсадида халқаро виртуал сайловлар дастурини тақдим этди.

Жорий йилнинг 28 октябрдан 7 ноябрга қадар Биҳар штатининг Қонунчилик Мажлиси учун 3 босқичли умумий сайловлар бўлиб ўтди.

Сайлов кампанияси даврида Ҳиндистон сайлов комиссияси мамлакатда пандемия шароитида эркин, адолатли, ошкора ва хавфсиз сайловларни ўтказиш бўйича илғор тажриба алмашиш мақсадида халқаро виртуал сайловлар дастурини тақдим этди.

Унда Афғонистон, Австралия, Бангладеш, Камбоджа, Индонезия, Малави, Малдив ороллари, Молдова, Мўғулистон, Непал, Филиппин, Украина, Ўзбекистон ва Замбия каби  дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларидан сайлов органлари вакиллари иштирок этди. Улар уч кун давомида “Ҳиндистондаги сайлов жараёнлари” ва “Ҳиндистон сайлов комиссиясининг cайловчиларни тизимли ўқитиш ва сайловларда иштирок этиш дастури”га оид онлайн вебинарларда қатнашдилар. Шунингдек, сайлов участкаларидаги  овоз бериш жараёнларини жонли эфир орқали онлайн кузатиб бордилар.

Хиндистон Марказий сайлов комисссияси томонидан берилган маълумотларга кўра Биҳар штати 72 миллиондан зиёд сайловчига эга. Сайловларда 106 000 та овоз бериш кабиналаридан фойдаланилди.

Сайловчилар рўйхатига жинси, ирқи, дини ва эътиқодидан қатъий назар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 18 ёшга тўлган мамлакат фуқаролари киритилади. Сайловчилар овоз бериш учун тегишли сайлов округининг сайловчилар рўйхатига киритилган бўлиши керак.

Сайловларда барча сайлов участкалари Ҳиндистон сайлов комиссиясининг талабларига мувофиқ электрон овоз бериш машиналари билан таъминланди. Мазкур қурилма овоз бериш жараёнларида юқори ишончлилик даражасига эга бўлиб, ташишда ҳам қулай.

Сайловда иштирок этган ҳар бир овоз берувчининг бир марталик иштирокини таъминлаш мақсадида қўшимча жамоатчилик назорати ўрнатилган. Унга кўра сайловчиларнинг бармоқларига махсус “ўчмайдиган” қора бўёқ суртилади, у бир неча кун давомида бармоқлардан ювилиб кетмайди.

Шу ўринда айтиш жоиз сайлов участкаларида санитария-эпидемиолггик хавфсизликни таъминлашга қаратилган чоралар кўрилган. Сайлов участкалари ва комиссия аъзолари ва овоз беришда иштирок этувчиларни шахсий ҳимоя воситалари, антисептик ва бошқа воситалар билан таъминланган.

Сайлов натижаларига кўра номзодлар қонун чиқарувчи органдаги 243 та ўрин учун кураш олиб борди ва Биҳар штатининг Қонунчилик Мажлисида  “Бхаратия Джаната” Хиндистон Халқ партияси (Bharatiya Janata) 74 та, “Раштрия Джаната Дал” Хиндистон ижтимоий консерватив сиёсий партияси  (Rashtriya Janata Dal) 75 та, “Джаната Дал”  Хиндистон сиёсий партияси (Janata Dal (United) 43 та энг кўп ўринга эга бўлди.