• eye Version for the visually impaired
ШҲТ кузатувчилар Миссиясининг Қирғиз Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловлари ва референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга оид Баёноти
11.01.2021
1885
Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссиясининг таклифига биноан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси 2021 йил 10-январда бўлиб ўтган Қирғиз Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловлари ва Қирғиз Республикаси бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатди.

Миссияни ШҲТ Бош котиби В.И.Норов бошқарди. Миссия таркибидан қонун чиқарувчи органлар аъзолари, ШҲТга аъзо давлатларнинг дипломатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Б.Юнусов ўрин олди.

2021 йил 10-январь куни Миссия аъзолари соат 08:00да сайлов участкаларига ташриф буюрдилар, сайлов бюллетенларини тайёрлаш ва автоматик санаш қурилмаларида бюллетенларни санаш жараёнларида қатнашдилар.

Миссия аъзолари Бишкек шаҳрида жойлашган 50га яқин сайлов участкаларида сайлов жараёнларини кузатиб борди. Миссия вакиллари ташриф буюрган сайлов участкаларида президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларининг кузатувчилари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам хозир бўлдилар.

Миссия томонидан таъкидланишича, сайловлар  сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралиги муҳитида ва фуқаролик жамияти вакилларининг фаол иштирокида ўтказилди.