• eye Version for the visually impaired
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши
23.02.2021
1121
2021 йил 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги онлайн шаклдаги мажлиси бўлиб ўтди.  МСК раҳбарияти ва аъзолари, масъул ходимлар иштирок этган мажлис кун тартибидан Наманган ҳамда Фарғона вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини чақириш масаласи ўрин олди.

Қайд этилганидек, Наманган вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2021 йил 26 февраль куни соат 10:00 да Наманган шаҳридаги вилоят Маданият саройи биносида, Фарғона вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси эса 2021 йил 27 февраль куни соат 10:00 да Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Фарғона вилоят театр-концерт саройи биносида чақирилиши белгиланди.

Тадбир сўнгида ушбу масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссияси қарори қабул қилинди.

Мажлисда шунингдек МСК ваколатига таалуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.