• eye Version for the visually impaired
Пандемия шароитида сайловларни ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
21.04.2021
1619
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда “VoteWatch Europe” аналитик маркази вакиллари иштирокида “COVID-19 шароитида сайловлар. Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  ҳамда “VoteWatch Europe” аналитик маркази вакиллари иштирокида “COVID-19 шароитида сайловлар. Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

 

“VoteWatch Europe” аналитик маркази томонидан Zoom платформасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси  Раисининг ўринбосари Б.Қўчқоров, МСК аъзолари Б.Юнусов, Г.Раҳимова, тегишли бўлимларнинг бошлиқлари шунингдек Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи Р.Икрамов иштирок этди.

 

Семинарнинг мақсади –  жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловга  кўрилаётган тайёргарлик ишлари бўйича фикр алмашиш ҳамда Европадаги етакчи давлатларнинг коронавирус пандемияси пайтида сайлов ўтказиш тажрибаси билан танишиш. 

Демократия ва сайловларга кўмаклашиш халқаро институтининг менеджери Нана Каландадзе, Демократия соҳасида тадқиқотлар марказининг ҳуқуқий дастурлар директори Димитар Марков, Сайлов тизимлари халқаро жамғармасининг етакчи маслаҳатчиси  Стаффан Дарнольфнинг маърузалари тингланди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Президент сайловига тайёргарлик бўйича асосий тадбирлар дастурида пандемия туфайли юзага келиши мумкин бўлган шароит алоҳида ҳисобга олингани таъкиланди. Ҳозир   Соғлиқни сақлаш ва Адлия вазирликлари билан ҳамкорликда пандемия шароитида сайловни ташкил этиш ва ўтказишни назарда тутувчи тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Уларда пандемия шароитида сайлов ўтказган хорижий давлатларнинг, жумладан, Европа мамлакатларининг ҳам тажрибаси инобатга олинади.

 

Маълумки, пандемия шароитида сайлов ўтказган бир қатор давлатлар овоз беришнинг электрон усулидан фойдаланди. Аммо, жаҳон мамлакатларида электрон овоз беришнинг ҳали такомил топмаган жиҳатлари кўплигига оид қизғин мунозаралар давом этмоқда.

Семинар давомида иштирокчилар томонидан пандемия шароитида сайловларни ўтказиш, жумладан жамоатчилик билан ишлаш, сайловчиларнинг фаоллигини ошириш, Европанинг айрим  давлатларида ўтаётган сайловолди тадбирларининг ўзига хос жиҳатларига оид масалалар муҳокама қилинди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати