• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро янгиликлар
Мустақил экспертларнинг фикрича Сербия прогрессив партияси номзоди Александр Вучичга сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиғи овоз берган. Александр Вучич ва Сербия прогрессив партияси мамлакатни 10 йилдан буён бошқариб келмоқда.
2022 йил апрель ойида халқаро майдонда ўтказиладиган сайловлар ҳақида маълумот:
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) ўртасидаги ҳамкорлик иш режаси доирасида 31 март куни “Имконияти чекланган сайловчиларни сайловга янада самарали жалб этиш бўйича қўшма чора-тадбирлар” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси 17-19 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетган эди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Қўчқоровнинг Европа парламентидаги “Европа Иттифоқи - Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи Бош котиби И.Текдемир билан учрашуви бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 31 август - 4 сентябрь кунлари Марказий сайлов комиссияси аъзоси Г.Исмаилова амалий ташриф билан Белгия давлатида бўлиб қайтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган халқаро илмий-амалий анжуман доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг Бош котиби Дмитрий Кобицкий билан ана шундай учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг Демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.
13 май куни Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси томонидан “Пандемиядан сўнг демократияни янада мустаҳкамлаш” шиори остида Сеул Халқаро форуми ўтказилди. Онлайн шаклида ўтган анжуманда Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясига (А-WEB) аъзо мамлакатларнинг сайлов органлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон делегациясининг “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги иштироки доирасида 13 май куни анжуманнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган ушбу форумда сайловларни халқаро кузатиш принциплари ва стандартлари, янги ахборот технологияларини жорий этиш, ижтимоий тармоқлар ва месенджерларнинг сайлов кампанияси давридаги ўрнига доир масалалар муҳокама қилинди.