• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро янгиликлар
Жорий йилнинг 28 октябрдан 7 ноябрга қадар Биҳар штатининг Қонунчилик Мажлиси учун 3 босқичли умумий сайловлар бўлиб ўтди.Сайлов кампанияси даврида Ҳиндистон сайлов комиссияси мамлакатда пандемия шароитида эркин, адолатли, ошкора ва хавфсиз сайловларни ўтказиш бўйича илғор тажриба алмашиш мақсадида халқаро виртуал сайловлар дастурини тақдим этди.
2020 йилнинг 31 октябрь куни Грузиянинг янги парламентига сайловлар бўлиб ўтди. Грузияда биринчи марта сайловлар янги аралаш тизим асосида ўтказилди, унга кўра 120 та депутат пропорционал, 30 нафари эса мажоритар тизимга кўра сайланади.  Сайловларда 48 та партия ва иккита блок иштирок этди, бундан ташқари бир мандатли сайлов округларида 11 та ташаббускор гуруҳ томонидан номзодлар кўрсатилган.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат президенти лавозими учун саккиз нафар номзод кураш олиб бормоқда. Улар “Бизнинг партиямиз”сиёсий партиясидан Ренато Усатый, “DA Платформаси” партиясидан Андрей Нэстасе, Либерал-демократик партиясидан Тудор Делиу, Мустақил номзод (амалдаги президент) Игорь Додон, “Шор” партиясидан Виолетта Иванова, “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси (PAS)дан Майя Санду, “Миллий бирлик” партиясидан Октавиан Цыку ва  “UNIREA” сайлов блокидан Дорин Киртоакэлар.
Шу йил 27 октябрь куни Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси томонидан сайлов мавзусига бағишланган онлайн  халқаро форум ўтказилди.
Жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 6:00 да Тожикистонда президент сайловлари бошланди.
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 11 октябрда Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.  Сайловларда 150 дан зиёз халқаро кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда. Сайлов жараёнларини халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация ҳам кузатиб бормоқда.
2020 йил 3 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссиясининг раиси Н. Шайлдабекова  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси М. Абдусаломов шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Х.Мирзахидов билан учрашди.
Бугун, 4 октябрь куни Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда. Беш йилда бир ташкил этиладиган сиёсий жараёнда 120 депутатлик ўрнига бу гал 16 та партия курашмоқда. Сайловда МДҲ мамлакатлари миссияси таркибида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 28 нафар кузатувчи иштирок этди. Шу жумладан, Андижон вилоятидан 8 нафар кузатувчи Ўш вилоятидаги сайлов участкаларида бўлишди.
2020 йил 9 август куни Белорусь Республикасида Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Истамов, МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзоси А.Ибодуллаев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Таджиевлар Ўзбекистон делегацияси вакиллари сифатида МДҲ кузатувчилар миссияси таркибида иштирок этиб сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни халқаро кузатувчи сифатида кузатиб боришди.