• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро янгиликлар
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.
Халқаро матбуот марказида Сайлов-2019: МДҲ кузатувчилари миссияси бўлиб ўтяпти.
Айни пайтда Халқаро матбуот марказида Сайлов-2019: МДҲ кузатувчилари миссияси бошланди.
Халқаро матбуот марказида ШҲТ кузатувчилари миссияси иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди.
Америка Қўшма Штатларининг Халқаро стратегик тадқиқотлар уюшмаси президенти Грегори Купли Оролбўйида бўлиб, сайлов жараёнлари билан танишди.
Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Бош директори Кубаничбек Таабалдиев Бухорода сайлов жараёнлари билан танишди.
Қонунчилик палатаси ва ҳудудий кенгашлар депутатлиги учун ўтказилаётган сайловлар қизғин тус олди. Кун ярмидаёқ умумий сайловчиларнинг 40 фоиздан ортиғи овоз бериб улгурди. Бу ўз навбатида, халқимизнинг сиёсий жараёнга бефарқ эмаслиги, сайловларнинг юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил этилганидан дарак беради. Буни мамлакатимизда бўлиб турган халқаро кузатувчи, экспертлар ҳам тасдиқлаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига бўлиб ўтаётган сайлов жараёнини кузатиш мақсадида Жанубий Кореялик халқаро кузатувчи, вилоят ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Кеун Жунг Бу Қарши шаҳридаги бир нечта сайлов участкасига ташриф буюрди ҳамда сайлов участкаларидаги жараёнлар билан танишиб, ташкилотчилик даражаси ва сайловчилар фаоллигини юқори баҳолади.
Бухоро вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган овоз бериш жараёни қизғин давом этяпти. Биз Бухоро шаҳридаги 31- сайлов участкасида худди шунинг шоҳиди бўлдик.
Самарқандда ўтаётган сайлов жараёнларида халқаро кузатувчилар ҳам фаол қатнашмоқда.