Янгиликлар
02.10.2019
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни мамлакатимизга Беларусь Стратегик тадқиқотлар институтининг директор ўринбосари Шендик Татяна Александровна бошчилигидаги Беларусь делегацияси ташриф буюрди.
02.10.2019
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини расман эълон қилди. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан жойларда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ туркум тадбирлар ташкил қилинмоқда.
30.09.2019
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг "4 кундан кейин сайловлар турибди. Сайловларда ҳам ким депутат бўлади? Мана шу масалаларда ўзини кўрсатган одамлар депутат бўлади" деган мазмундаги нутқи жамоатчилик томонидан мухокамага сабаб бўлмоқда.
27.09.2019
2019 йилнинг 22 декабрида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Айни пайтда сайлов кампанияси бошланган. Ушбу муҳим воқелик ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида қатор хабар ва янгиликлар бериб борилмоқда.
27.09.2019
Яқинда Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига тегишли гувоҳномалар топширилди. Ваколатли вакил ким? У қандай вазифаларни амалга оширади? Умуман олганда, ваколатли вакиллар сайловлар жараёнида қандай ўрин тутади?
27.09.2019
2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон Карлар жамияти ўртасида икки томонлама келишувлар имзоланди.
25.09.2019
Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён – сайловлар арафасида. Мазкур сайлов Ўзбекистоннинг янги тарихидаги илк сайлов бўлиши билан бирга, янгича руҳда ўтиши кутилмоқда. Хўш, сайлов жараёнлари қандай ташкил этилади? Сайловдан кутиладиган асосий талаб – ҳаққонийлик қандай таъминланади? ЎзА мухбири шу каби масалалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд ИСТАМОВ билан суҳбатлашди.
25.09.2019
Ўзбекистон Республикасида барча миллатлар вакилларининг сиёсий ҳуқуқлари, шу жумладан сайлов ҳуқуқини бошқа фуқаролар билан тенг ва эркин амалга ошириши давлат томонидан кафолатланган. Мамлакатда яшаётган 130дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг давлат бошқаруви ва жамият ҳаётида тенг ва эркин иштирок этиши, ижтимоий имтиёзлардан баҳраманд бўлиши, ўз этник, миллий, диний, тил ва урф-одатларини ривожлантириши учун барча шароитлар яратилган.
24.09.2019
2019 йил 24 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Мажлис кун тартибидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакилини рўйхатга олиш масаласи ўрин олди.
20.09.2019
Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.