• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Жорий йил 29 ноябр куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловини кузатган халқаро кузатувчилар миссиялари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари, Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев қатнашди.
Жорий йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилгач, ушбу муҳим сиёсий жараённи ёритиб бориш, аҳолининг сайлов бўйича ҳуқуқий билими ва электорал маданиятини ошириш, юртимизда олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ишларининг марказлаштирилган шаклдаги тизимини яратиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида сайлов кампанияси даврида вақтинча фаолият кўрсатувчи Матбуот маркази тузилди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси 27-29 ноябрь кунлари Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этмоқда.
2021 йил 28 ноябрь куни Қирғиз Республикасида парламент сайловлари бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш мақсадида Қирғизистонга жўнаб кетди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ҳиндистон Сайлов комиссияси Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WЕB) раислигида “Aёллар, ногиронлар ва кекса фуқаролар сайловчиларнинг сайловдаги фаоллигини ошириш: илғор тажрибалар ва янги ташаббусларни алмашиш" мавзусида халқаро вебинар ўтказди.
Aввал хабар қилинганидек, 2021 йил 28 ноябрь куни Қирғиз Республикасининг янги чақириқ Жогорку Кенеши депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
Айни пайтда Хиндистонинг Дели шахрида “Аёллар, имконияти чекланганлар ва кекса фуқароларнинг сайловдаги иштирокини ташкиллаштириш: илғор технологиялар ва ва янги ташаббуслар ” мавзусида халқаро veb-семинар ўз ишини бошлади.
Демократик сайловларни фуқаролик жамияти институтларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Хусусан, бу жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари алоҳида ўрин тутади. Улар сайловларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 14-бобида Сенатни шакллантириш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра Сенат аъзоларини сайлаш билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш қоидалари акс эттирилган.