• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Даврийлик тамойилига амал қилган ҳолда вақти-вақти билан сохталаштирилмаган, эркин ва адолатли, очиқ ва ошкора сайловларнинг ўтказилиши бу – мамлакатда демократик тараққиёт йўли танлаганлигининг ёрқин ифодасидир.
2021 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилди.
Жорий йил 14 июль куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, "Zo'r TV" телерадиокомпанияси, “Uzreport” ахборот агентлиги билан октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ОАВлар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзолади.
Айни кунларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби В.И.Норов бошчилигидаги делегация мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди. Ташриф доирасида қатор вазирлик ва идора раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 8 июль куни Бош котиб  сайловга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан таниш мақсадида Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг Фармойишига асосан Жалолиддин Қудратович Усманов Марказий сайлов комиссияси Раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни сифатли ва тезкор ташкил этишда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг ўрни катта.
2021 йил 7 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Комиссия раиси З.Низамходжаев олиб борди.
Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлик сайловини ўтказувчи 52-“Жарқўрғон” сайлов округининг 522-сайлов участкаси деб тахмин қилинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Жорий йилнинг 12 июлдан 8 августгача Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси асосида бўлиб ўтадиган семинар-тренингларнинг 2-босқичига старт берилди. Ушбу босқичдаги ўқувларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 5-6 июль кунлари ДБА ва ТДЮУ экспертлари томонидан кейслар асосида дарс машғулотларни ташкил этиш технологиялари бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда.