Янгиликлар
23.02.2021
2021 йил 23 февралда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимлари учун 2021 йил 8 февралда қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилди.
23.02.2021
2021 йил 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги онлайн шаклдаги мажлиси бўлиб ўтди. МСК раҳбарияти ва аъзолари, масъул ходимлар иштирок этган мажлис кун тартибидан Наманган ҳамда Фарғона вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини чақириш масаласи ўрин олди.
16.02.2021
“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” эзгу ғояси атрофида бирлашиб, юксак мақсад – демократик ва эркин янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида собитқадамлик билан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни халқимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.
09.02.2021
9 февраль - ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган куни. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига биноан ушбу табаррук сана мамлакатимизда ҳар қачонгидан кенг ва танатанали нишонланмоқда.
05.02.2021
5 февраль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия аъзолари ҳамда ходимлари иштирок этган мажлис кун тартибидан ташкилий масалалар ўрин олди.
04.02.2021
Марказий сайлов комиссиясининг “Бухоро вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 4 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Бухоро вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
03.02.2021
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.