Янгиликлар
12.09.2020
Фарғона вилоятида халқ депутаталри маҳаллий Кенгашларига сайланган жами 627 та депутатлардан, бугунги кунга келиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашидан 3 нафар, халқ депутатлари туман-шаҳар Кенгашларидан 19 нафар, жами 21 нафар депутатларнинг турли сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилган бўлиб, пандемия муносабати билан бўшаб қолган ўринларга сойловини ўтказиш имконияти бўлмаган.
12.09.2020
Украинада бўлиб ўтадиган навбатдаги маҳаллий сайловлар аввалгиларидан бир қатор муҳим жиҳатлари билан фарқ қилади. Овоз беришнинг янги қоидалари ва маъмурий-ҳудудий тузилишдаги ўзгаришлар 2020 йилги сайлов кампанияси жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. Сайлов олдидан билиш лозим бўлган батафсил маълумотлар Украинанинг янгиликлар ва бизнес сохасида етакчи бўлган “РБК-Украина” сайтида келтирилмоқда.
11.09.2020
2020 йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Европа сайлов ташкилотчилари мансабдорлари уюшмаси Бош ассемблеясининг (АСЕЕЕО) 29-конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур йирик анжуман аввалгиларидан фарқли ўлароқ COVID-19 пандемияси шароитини инобатга олган ҳолда онлайн тарзда ўтказилди. Тадбирда 26 та сайлов органларининг 120 дан ортиқ вакиллари, халқаро экспертлар ва сайлов бўйича етакчи мутахассислари иштирок этишди.
11.09.2020
Чехия президенти Милош Земан қарорига биноан, COVID-19 билан касалланган ёки коронавирусга чалинишда гумон қилиниб, вақтинча мажбурий карантинда қолаётган Чехия фуқаролари 2020 йилнинг 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Сенат ва ўлкаларга бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишлари мумкин.
11.09.2020
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 19-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2020 йил 19 августдаги қарори билан Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси аъзолари таркибига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
11.09.2020
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти билан ҳамкорликда қайта ишланган ва тўлдирилган “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмаси тақдимоти ўтказилди.
10.09.2020
Айни кунларда, Сайлов – 2019 кампаниясини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга самарали ҳисса қўшган, тажрибали, фаол Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раислари, шунингдек ҳудудий сайлов комиссиялари раис ва котибларига “Марказий сайлов комиссияси” ёзуви туширилган эсдалик қимматбаҳо совғалар топшириш давом этмоқда.
09.09.2020
Аввал хабар берганимиздек, ҳудудий сайлов комиссияларидан бўшаб қолган ўринларга сайловларни ўтказиш масалалари юзасидан Марказий сайлов комиссиясига бир қатор мурожаатлар келиб тушди.
08.09.2020
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Россия Федерациясида янги қонунга асосланган Ягона сайлов куни бўлиб ўтади. Мазкур сана сайлов кунининг охирги санаси бўлиб, муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 11 ва 12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақида Россия МСК Матбуот хизмати хабар бермоқда.
05.09.2020
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Грузия Марказий сайлов комиссияси (МСК) 31 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида қатнашиш истагини билдирган сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш жараёни тугаганлигини эълон қилди.Бу ҳақида Грузия МСК Матбуот хизмати хабар бермоқда.