Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1117 2021 йил 11 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг гувоҳномаси намунаси ва тавсифини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг гувоҳномаси намунаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг гувоҳномаси тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир ҳужжатларнинг намуна ва шакллари тўғрисида” 2007 йил 18 сентябрдаги 321-сон қарори
ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (Х. Маматов) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З.Низамходжаев