Янгиликлар
18.10.2019
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Бухоро ва Навоий вилояти судья ва суд ходимлари иштирокида сайлов қонунчилиги ва сайлов ҳуқуқи бузилиши бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳар судьялари ҳам иштирок этдилар.
18.10.2019
Тошкентда шаҳар Кенгашига 60 та, туман Кенгашларига 327 та сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган. Бугунги кунда округ сайлов комиссиялари ўзлари учун ажратилган биноларда фаолиятини бошлади.
18.10.2019
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида сайловларда халқаро ташкилотлар ва халқаро кузатувчилар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
18.10.2019
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлимида халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси аъзолари, журналистлар ва кўнгилли таржимон талаба-ёшлар учун сайлов қонунчилигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
18.10.2019
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлимида ўтказилган матбуот анжумани жорий йилги сайловга тайёргарлик ишларига бағишланди.
17.10.2019
2019 йил 17 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг Яшнобод туманида округ сайлов комиссия аъзолари билан семинар машғулоти ўтказилди.
17.10.2019
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Халқаро матбуот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Е.Джуманазаров раҳбарлигида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва барча партиялар вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилди.
17.10.2019
Ҳар бир ўтаётган кун бизни жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларга яқинлаштирмоқда.
16.10.2019
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги 74-Янгиер округ сайлов комиссияси ўз ишини бошлади.