Янгиликлар
16.10.2019
Термиз шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловга вилоят, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссиялари томонидан кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
15.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Эксперт гуруҳларининг сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларини текшириш якунлари бўйича ахбороти
15.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида
15.10.2019
2019 йил 15 октябрь куни соат 11.00 да Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.
12.10.2019
Қаршида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори иштирокида вазирликлар, идоралар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ваколатли шахслари учун халқаро ташкилотлар ва кузатувчилар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
12.10.2019
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар фаолияти масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда МСК аъзолари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
11.10.2019
Сайловлар – демократия кўзгуси. Бу муҳим сиёсий тадбир – ҳар бир фуқаро ўзининг сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун имконият. Мазкур сиёсий ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов Кодексида ўзи ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган янги Сайлов кодексининг 1-моддаси фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.
11.10.2019
Экспертлар гуруҳи сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширишда давом этмоқда.
11.10.2019
Шу йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловлари бўлиб ўтади. Айни кунларда сайлов кампанияси қизғин паллага кирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси, таниқли журналист Суяржон ҚУРБОНҚУЛОВ билан суҳбатимиз МСК томонидан сайловларни юқори ташкилий савияда, очиқ-ошкоралик тамойиллари асосида ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида бўлди.