Янгиликлар
17.07.2021
Жорий йил 14 июль куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, "Zo'r TV" телерадиокомпанияси, “Uzreport” ахборот агентлиги билан октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ОАВлар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзолади.
17.07.2021
Айни кунларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби В.И.Норов бошчилигидаги делегация мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди. Ташриф доирасида қатор вазирлик ва идора раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 8 июль куни Бош котиб сайловга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан таниш мақсадида Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев билан учрашди.
13.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг Фармойишига асосан Жалолиддин Қудратович Усманов Марказий сайлов комиссияси Раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
07.07.2021
Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни сифатли ва тезкор ташкил этишда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг ўрни катта.
07.07.2021
2021 йил 7 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Комиссия раиси З.Низамходжаев олиб борди.
05.07.2021
Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлик сайловини ўтказувчи 52-“Жарқўрғон” сайлов округининг 522-сайлов участкаси деб тахмин қилинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
05.07.2021
Жорий йилнинг 12 июлдан 8 августгача Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси асосида бўлиб ўтадиган семинар-тренингларнинг 2-босқичига старт берилди. Ушбу босқичдаги ўқувларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 5-6 июль кунлари ДБА ва ТДЮУ экспертлари томонидан кейслар асосида дарс машғулотларни ташкил этиш технологиялари бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
02.07.2021
2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Комиссия Раиси Зайниддин Низамходжаев бошқарган йиғилишда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритишга доир масалалар муҳокама қилинди.
01.07.2021
Хабар берилганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги кўмагида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Гулистон шаҳрида “Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хориж мамлакатлар тажрибаси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.