• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” эзгу ғояси атрофида бирлашиб, юксак мақсад – демократик ва эркин янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида собитқадамлик билан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни халқимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.
9 февраль - ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган куни. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил  19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига биноан ушбу табаррук сана мамлакатимизда ҳар қачонгидан кенг ва танатанали нишонланмоқда.
5 февраль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия аъзолари ҳамда ходимлари иштирок этган мажлис кун тартибидан ташкилий масалалар ўрин олди.
Бугун дунёда  Бутунжаҳон сайловлар куни нишонланмоқда.
Марказий сайлов комиссиясининг “Бухоро вилоятида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 4 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Бухоро вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. 
3 февраль куни Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлиси олдидан видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисида Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.