Янгиликлар
29.01.2021
29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов Халқаро сайлов тизимлари фондининг Европа ва Евроосиё бўйича бошқарув дастурлари бош менежери Энтони Бойер билан онлайн музокаралар олиб борди.
20.01.2021
Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди
15.01.2021
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида белгилаб берилган улуғвор вазифаларни чуқур ўрганишга ва ҳаётга татбиқ этишга бағишланган тадбирлар давом этаётир.
14.01.2021
Агар бир иморатни қисмларга ажратиб қарайдиган бўлсак, унинг пойдевори бетондан, синчи ёғочдан, девори пишиқ ғиштдан, томи таомилга кўра ёпилган бўлса – бинонинг мустаҳкам эканига имон келтирамиз. Чунки мезонлар худди мана шундай хулоса беришимизга асос бўлади. Мабодо мана шу қиёсимизни инсоннинг мардлик ва матонат сингари фазилатларига нисбатан қўлласак-чи! Бунда бу хислатларнинг метин каби мустаҳкамлигини қайси ўлчовларга асосланиб хулоса қилишимиз мумкин?
11.01.2021
Қирғиз Республикаси сайловлари ва референдумлари бўйича Марказий комиссияси сайлов куни соат 21.00да овоз беришдаги қуидаги дастлабки натижаларни эълон қилди.
11.01.2021
Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссиясининг таклифига биноан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси 2021 йил 10-январда бўлиб ўтган Қирғиз Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловлари ва Қирғиз Республикаси бошқарув шаклини аниқлаш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатди.
11.01.2021
2021 йил 7-январдан 10-январгача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилар Миссияси (ШҲТ) Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш бўйича ўзининг эллик бешинчи юбилей миссияси фаолиятини муваффақиятли якунлади.
10.01.2021
Бугун 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари эса 11 январь куни ўтказиш белгиланган.
10.01.2021
Бугун, 10 январь куни Қирғизистон Республикасида муддатидан илгари Президент сайловлари ҳамда Қирғизистон Республикасида давлат бошқаруви шаклини белгилаш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.